Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард доллар: Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича шартнома тайёрланмоқда

Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард доллар: Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича шартнома тайёрланмоқда

Россия томони ҳам кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қурилиш учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида жой танланган. Муҳандислик тадқиқотлари якунланди ва унинг атом электр станциясини қуришга яроқлилиги тасдиқланди. Бундан ташқари, лойиҳанинг оптимал техник конфигурацияси аниқланди.

Айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда атом электр станциясини Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилмоқда, шунингдек, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда сув сарфини камайтириш ва электр энергиясини максимал даражада ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. сайтидан.

АЭС ВВEР-1200 реакторларига эга иккита III+ авлод блокидан иборат бўлади, ишга тушириш 2033 йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!