Саудия Арабистони АҚШ билан мудофаа шартномасини тузишга яқин турибди

Саудия Арабистони АҚШ билан мудофаа шартномасини тузишга яқин турибди

АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама мудофаа ва хавфсизлик келишуви бўйича ишларнинг катта қисми якунланди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд Ар-Риёдда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумининг махсус сессиясидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

«Ўйлашимча, биз АҚШ билан икки томонлама шартномалар имзолашга жуда яқинмиз. Ишларнинг катта қисми аллақачон якунланган. Бизда Фаластин жабҳасида нима бўлиши кераклиги ҳақида умумий маълумот бор», деди Файсал бин Фархон мудофаа шартномасини тузиш истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Аввалроқ «Реутерс» агентлиги Эр-Риёд Вашингтон билан НАТО коллектив хавфсизлик низомининг 5-моддасига яқин шартлар асосида мудофаа шартномасини тузиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди. Ушбу моддага кўра, альянснинг бир аъзосига ҳужум қилиш унинг барча мамлакатларига уруш эълон қилиш билан баробардир. Агентлик манбаларига кўра, Саудия Арабистони хавфсизлик кафолатлари эвазига Исроил билан тўлиқ дипломатик муносабатлар ўрнатиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!