Қочиб юрган она топилди

Қочиб юрган она топилди

Қонунчиликка кўра, вояга етмаган фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлашга ота ҳам, она ҳам баравар масъул. Мажбуриятини бажармаганлардан моддий таъминотни олиш суд қарори асосида амалга оширилади.

Энг ачинарлиси, ҳозирги кунда ўзи дунёга келтирган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб юрган оналар ҳам учрайди.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман бўлими иш юритувидаги суд буйруғига асосан қарздор аёл Р.Г.дан тўрт нафар фарзанди таъминоти учун қайнонаси А.Р. фойдасига алимент ундириш белгиланган бўлиб, алимент пулларини тўлашдан қочиб юрганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 47 миллион сўмдан ошиб кетган. Шу сабабли, унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ва Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирида қарздор Р.Г. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги чойхоналарнинг биридан топилган. Қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳүжжатлар Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судига юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!