Мигрантларни имтиҳондан ўтказувчи 12 та университетнинг барчаси тижорат ҳамкорлари билан шартномаларини бекор қилган.
Россиядаги мигрантлар энди тижорат ташкилотларида рус тилидан имтиҳон топшира олмайди. Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги тест синовларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган 12 та олий ўқув юрти ўз ҳамкорлари билан тузилган барча шартномаларни бекор қилганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ру».
«Шундай қилиб, таълим ташкилотлари номидан имтиҳонларни тижорат платформаларида ўтказиш тўхтатилди. Энди хориж фуқаролари учун имтиҳонларни фақат университетлар ва бошқа давлат ва шаҳар ташкилотлари ўтказади. Бунинг учун платформалар барча ҳудудларда пайдо бўлади. Ваколатли олий ўқув юртлари тегишли келишувларни якунламоқда», — дейилади Таълим ва фан вазирлиги хабарида.
Россия Федерациясида Таълим ва фан вазирлигига бўйсунадиган тўққизта университет, иккита давлат университети, таълим вазирлигининг битта университети ва Москва ҳукуматининг бир ташкилоти рус тилидан чет тили сифатида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.
Россиядаги мигрантлар учун имтиҳонларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин
Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий Фалков 18 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда университетлар томонидан ҳамкор ташкилотлар асосида имтиҳон ўтказилишини янада эҳтиёткорлик билан назорат қилиш зарурлигини айтди.
Фалковнинг буйруғига қадар чет элликлар Россиянинг 12 та университетларида ва битта Москва давлат ташкилотида, шунингдек, аккредитациядан ўтган университетлар билан шартнома тузган тижорат фирмаларида рус тилидан имтиҳон топширишлари мумкин эди.
РБK хабарига кўра, бундай ташкилотлар орасида хусусий ҳужжатларни таржима қилиш агентликлари ва мигрантларга ҳуқуқий ёрдам марказлари ҳам бор. Уларнинг аниқ сони номаълум.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.