Болтиқбўйи давлатлари Россия томонидан GPS сигналларининг тўсиб қўйилиши туфайли авиаҳалокатлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

Болтиқбўйи давлатлари Россия томонидан GPS сигналларининг тўсиб қўйилиши туфайли авиаҳалокатлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Болтиқ денгизи минтақасида GPS сунъий йўлдош-навигация тизими ишини тўхтатаётгани маълум бўлган эди. Шу муносабат билан Литва, Латвия ва Эстония Ташқи ишлар вазирлари минтақада самолёт ҳалокатлари хавфи ортиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

25 ва 26 апрел кунлари Finnair компаниясининг иккита самолёти Хелсинкидан Тартуга учгани, бироқ GPS тўлқинларидаги носозлик туфайли аэропортга қайтишга мажбур бўлгани хабар берилган эди.

"Кечаси машина ҳайдаб кетаётганингизда кимдир чироқларингизни ўчирса, саёҳат хавфли бўлади. Россия чегаралари яқинидаги Болтиқбўйи минтақасидаги вазият энди эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган даражада хавфли бўлиб қолди", — дея таъкидлади Литва ташқи ишлар вазири Ландсбергис.

Эстония ҳукумати GPS билан боғлиқ вазиятни Россия Федерациясининг "гибрид ҳужуми" деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!