ОАВ: Исроил ҳукумати Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ICC томонидан мумкин бўлган ордердан хавотирда

ОАВ: Исроил ҳукумати Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ICC томонидан мумкин бўлган ордердан хавотирда

Исроил ҳукуматида Халқаро Жиноят Суди Ғазо секторидаги ҳаракатлар учун бош вазир Бенямин Нетаняху ҳамда бошқа Исроил расмийларини ҳибсга олишга ордер беришидан хавотир кучаймоқда. Бу ҳақда The Times of Israel исроиллик юқори мартабали амалдорга таяниб ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши бундай стсенарийнинг олдини олиш учун жадал ҳаракат қилмоқда.

Манбанинг қайд этишича, Исроил Ғазо секторида сунъий равишда очарчилик яратишда айбланиши мумкин.

Нашр суҳбатдоши АҚШ ХЖМнинг Исроил раҳбарияти аъзоларини ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўймаслик учун дипломатик чоралар кўраётгани ҳақидаги даъволарни тасдиқлади.

The Times of Israel газетаси ҳам исроиллик дипломатлардан бирининг Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бу жараёнда фаол иштирок этаётгани ҳақидаги баёнотини чоп этади. «Биз имкон қадар ҳаракат қиламиз», деди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

Аввалроқ Нетаняху сўнгги кунларда дунё етакчилари, жумладан, АҚШ президенти Жо Байден билан кўплаб телефон суҳбатлари ўтказиб, бу борада ўзи учун ижобий натижага эришишга урингани ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, Нетаняху воқеаларнинг бундай ривожланишига йўл қўймаслик учун Оқ уй раҳбарига билвосита босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Халқаро жиноий суди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва юқори мартабали Исроил расмийлари, жумладан, мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олишга ордер беришга тайёр. Бу ҳақдаги маълумот аввалроқ Исроилнинг қатор ОАВлари томонидан тарқатилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!