Россия май ойининг охирида Украинага йирик ҳужумни режалаштирмоқда — Financial Times

Россия май ойининг охирида Украинага йирик ҳужумни режалаштирмоқда — Financial Times

Россия май ойининг охирида Украинага йирик ҳужумни режалаштирмоқда, дея ёзмоқда Financial Times. Газета бу ҳақда Украина разведкасининг юқори мартабали икки амалдорига таяниб ёзмоқда.

Россия армияси қуролли операциядан олдин Харков ва бошқа стратегик муҳим шаҳарларга зарба бериши мумкин. Манбалардан бири Харковга 20-40 минг аскар иштирокидаги ҳужум эҳтимолини қайд этган.

"Бундай йирик ҳужум бизни шимолий ёки шарқий фронтни ҳимоя қилиш ўртасида танлашга мажбур қилиши мумкин. Иккаласини ҳам бирдай ҳимоя қилиш эса анча қийин масала" — дея тушунтиради нашр суҳбатдоши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!