Туркиянинг Исроилга қўйган савдо чекловлари ўрнак бўлиши керак,- профессор

Туркиянинг Исроилга қўйган савдо чекловлари ўрнак бўлиши керак,- профессор

Туркиянинг Исроилга экспорт чекловларини жорий этиш қарори минтақадаги бошқа давлатлар ҳам шунга амал қилиши зарурлигидан далолат берувчи муҳим қадамдир, деди Буюк Британиянинг Бирмингем университети халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари профессори Муҳаммад Шаҳобиддин, Анадолу агентлигига.

Муҳаммад Шаҳобиддин Исроилга қарши норозилик каби сиёсий босим шаклларини ўзгаришлар катализатори деб билади. «Оммавий сафарбарлик ана шундай сиёсий босимга мисол бўла олади. Бу вазиятни ўзгартиради. Бу босим сиёсий элита ва актёрларни аниқ ҳаракатларга мажбур қилади».

Туркия Савдо вазирлиги 9 апрель куни экспортни чеклаш чоралари темир, мармар, пўлат, тсемент, алюминий, ғишт, ўғитлар, қурилиш техникаси ва маҳсулотлари, авиация ёқилғиси ва бошқаларни ўз ичига олган 54 хил тоифадаги товарлар экспортига татбиқ этилишини эълон қилди.

Туркиянинг Исроилга нисбатан савдо чекловлари жорий этиш қарорининг жуда муҳим қадам бўлганини таъкидлаган Шаҳабуддин, бунинг минтақа давлатлари учун ҳам худди шундай қадам ташлашига ўрнак бўлишига умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!