Зеленский Украина баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтганини маълум қилди

Зеленский Украина баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтганини маълум қилди

Украина ўзининг баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

"Украинанинг биринчи баллистик ракетаси синови ижобий бўлди" - деди у.

Зеленский тафсилотларни ошкор эта олмаслигини айтди: "Мен бу ҳақда гапиришга ҳали эрта деб ўйладим, аммо мен жамият мудофаа корхоналарида 24/7 ишлайдиган одамларни қадрлашини хоҳлардим".

Зеленский, шунингдек, Паляница дрон ракетасини эслаб, булар “жуда жиддий нарсалар” эканини таъкидлади.

"Паляница" катта қанотларга эга, бу эса узоқ масофаларга учиш имконини беради. Шу билан бирга, қурол нишонларга, шу жумладан аэродромларда ҳам, самолётлар ҳавога кўтарилишидан олдин зарба бера олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!