"Ювентус" дарвозабони футболчилик фаолиятини якунлади

"Ювентус" дарвозабони футболчилик фаолиятини якунлади

14 август куни “Ювентус”ни тарк этиб, эркин агентга айланган 34 ёшли дарвозабон Войцех Шесни фаолиятини якунлашини эълон қилди.

"2006 йил июн ойида мен ўз шаҳрим Варшавани тарк этиб, "Арсенал"га бир орзу билан қўшилдим. Бу умрбоқий саёҳатнинг бошланиши бўлишини билмаган эдим. Дунёнинг энг йирик клубларида ўйнашимни ва 84та ўйинда ватанимни ҳимоя қилишимни билмагандим. Мен нафақат ўйнаб тирикчилик қилишимни, балки ўйин бутун ҳаётимга айланишини билмасдим.

Нафақат орзумни амалга оширдим, балки ҳаёлларим мени олиб кетишга ҳам журъат эта олмайдиган жойларга келдим.
Тарихдаги энг яхши ўйинчилар билан ўйинни юқори савияда ўтказдим. Бир умрлик дўстлар орттирдим, унутилмас хотиралар яратдим ва ҳаётимга ақл бовар қилмайдиган таъсир кўрсатган одамлар билан учрашдим.

Ҳар бир ҳикоянинг охири бор, лекин ҳаётда ҳар бир якун янги бошланишдир. Бу янги йўл менга нима олиб келади, буни вақт кўрсатади. Аммо агар сўнгги 18 йил менга ниманидир ўргатган бўлса, ҳеч нарса имконсиз эмас", – деб ёзди Шесни ижтимоий тармоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!