Хоразмдаги тўйда Оғабек Собировга «пулчамбар» совға қилинди (видео)

Хоразмдаги тўйда Оғабек Собировга «пулчамбар» совға қилинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда хоразмлик таниқли хонанда Оғабек Собиров бўйнида долларли пулчамбар осилган ҳолда қўшиқ куйлаётгани акс этган видео тарқалди. Дарё мухбири ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида хонанданинг администратори билан боғланди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат 30 март куни Хоразм вилоятининг Гурлан туманида ўтказилган суннат тўйида кузатилган. Оғабек Собировнинг ашаддий мухлиси бўлган тўй эгаси хонанданинг бўйнига 20 та 1 долларлик купюрадан иборат пулчамбар тақиб қўйган.

Видео тўйда иштирок этган меҳмонлар томонидан суратга олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!