Европа Иттифоқи бюджетига бадаллар бўйича етакчи давлатлар маълум бўлди

Европа Иттифоқи бюджетига бадаллар бўйича етакчи давлатлар маълум бўлди

2000 йил бошидан буён Европа Иттифоқининг (ЕИ) 11 та давлати бюджет даромадларининг тўртдан уч қисмини таъминлади, энг катта ҳисса эса Германия, Франция ва Италиядан тўғри келади.

Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар иттифоқ бюджетига 137 миллиард евро ўтказган, шундан Германия 30,3, Франция — 23,5, Италия — 17,3 ҳисса қўшган.

Статистик маълумотларга кўра, Германия 2000 йилдан буён жами 569,1 миллиард евро, Франция – 471,2 миллиард, Италия эса 351,8 миллиард евро ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!