Хитойлик эркак андижонлик фуқарони 645.000 АҚШ долларига "ухлатди"

Хитойлик эркак андижонлик фуқарони 645.000 АҚШ долларига "ухлатди"

Андижон. 2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 07 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Хитой Ҳалк Республикаси фуқароси 49 ёшли Л.Ж., Андижон вилоятида яшовчи 43 ёшли Ж.А., нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖ га тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини 1.000.000 АҚШ долларига сотишлигини айтиб, 645.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб МЧЖ га тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини Ж.М., ни номига расмийлаштирмаганлиги ёки қўлга киритилган пулларни қайтариб бермай шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!