Хитойда кондаги авария оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Хитойда кондаги авария оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуань провинциясидаги (Жануби-ғарбий Хитой) кўмир конида юз берган авария оқибатида етти нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Xinhua хабар берди.

Ҳодиса чоршанба куни Сичуань провинциясининг Лэшань шаҳрида кончилар кўмир конида вентиляция шахтасини муҳрлаш устида ишлаётган вақтда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида саккиз киши қамалиб қолган.

Кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси давомида етти киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, бир киши бедарак йўқолган деб топилди.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, маҳаллий ҳокимият органлари ҳалокат сабабларини ўрганмоқда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!