Хитой жанубидаги торнадо оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Хитой жанубидаги торнадо оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Хитой жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида торнадо оқибатида беш киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Xinhua хабар бермоқда.

Қайд этилишича, яна 33 киши жароҳат олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

140 дан ортиқ завод ва саноат бинолари шикастланган.

Гуандун провинсиясида ҳам кучли дўл ёғди. Уйларнинг томлари, автомобил ойналари шикастланган, ҳайвонлар жароҳатланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!