Хитой футболи коррупция ботқоғига ботгании айтилмоқда

Хитой футболи коррупция ботқоғига ботгании айтилмоқда

Хитойда порахўрлик айби билан яна бир собиқ футбол амалдори қамоққа ташланди.

Хитой футбол ассоциацияси собиқ вице-президенти Ли Юйи пора ва совғалар олгани учун 11 йилга қамалди. Бу мамлакатдаги ўнга яқин футбол амалдорлари устидан олиб борилаётган терговнинг бир қисми.

Хитой суди Хитой футбол ассоциациясининг собиқ вице-президентини илимослар эвазига пора ёки совға олганликда айблаб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда душанба куни Синхуа давлат ахборот агентлиги.

Прокурорлар Ли Юйини 2004 йилдан 2021 йилгача Хитой футбол ассоциацияси ва Хитой футбол ассоциацияси Суперлига компаниясида илгари эгаллаб турган лавозимини суиистеъмол қилганликда айблаган эди.

Суд, шунингдек, Лини 1 миллион юань миқдорида жаримага тортди. Тергов хулосасига кўра, у турли масалалар бўйича кўрсатилган ёрдам эвазига 1,69 миллион доллардан ортиқ пул ва қимматбаҳо буюмлар олган.

Март ойида Синхуа агентлиги ўзининг якуний баёнотида айтишича, Ли ўз айбига иқрор бўлган ва пушаймонлигини билдирган.

Футболдаги коррупциявий ҳолатлар серияси

Лининг иши бўйича суд ҳукми 2022 йил охиридан бери ўндан ортиқ юқори даражадаги футбол амалдорларига нисбатан бир қатор текширувлардан сўнг чиқди.

Хитой футболи узоқ вақтдан бери коррупция билан ўралган. Хитойда футбол оммалашиб бораётган бир пайтда миллий терма жамоанинг ёмон ўйинларини давом эттиргани жамоатчиликнинг камчиликларга эътиборини кучайтирди. Баъзи мухлислар Хитойнинг сифатсиз ўйинини ички чемпионатдаги коррупцияда деб билади.

Лига қадар худди шу футбол ассоциациясининг икки собиқ раҳбари пора олишда айбланиб, 2012 йилда 10 ярим йилга қамоққа ташланган эди.

Жорий йилнинг март ойида Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари 10 миллион доллардан ортиқ пора олганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва бу мамлакатдаги энг йирик коррупцион можаролардан бири бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!