Харрис кампанияси бир ой ичида тахминан 500 миллион доллар йиғди

Харрис кампанияси бир ой ичида тахминан 500 миллион доллар йиғди

Камала Харрис Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатилганидан сўнг унинг сайловолди штаб-квартираси тахминан 500 миллион доллар йиғди, дея хабар беради Reuters.

Манбаларнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, маблағ тўрт ҳафта ичида йиғилган.

Харрис жамоаси июль ойида 310 миллион доллар йиғди. У ва пойгадан чиққан Байден томонидан йиғилган маблағларнинг умумий миқдори 1 миллиард доллардан ошди.

Харрисни қўллаб-қувватлаш август ойида давом этди, хайрия маблағларининг катта қисми унинг сайловолди чиқишлари пайтида, айниқса сиёсий жиҳатдан ўзгарувчан штатлардаги кичик донорлардан келган.

Шу билан бирга, Трамп кампанияси июль ойида 138,7 миллион доллар йиғиб, жами маблағи 327 миллион долларни ташкил қилди.

Кампания давомида тўпланган маблағлар бир қарорга келмаган сайловчиларни номзодни қўллаб-қувватлашга кўндиришда ёрдам берадиган реклама ҳаракатларида муҳим рол ўйна


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!