Халқаро аэропортда қарийб 428 млн сўмлик ярим-тайёр заргарлик буюмларини олиб ўтишга уриниш фош этилди

Халқаро аэропортда қарийб 428 млн сўмлик ярим-тайёр заргарлик буюмларини олиб ўтишга уриниш фош этилди

Жорий йилнинг 20 август куни олинган “Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси”нинг экспертиза хулосаларига асосан, Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари ҳамда АХХ ходимлари томонидан “Тошкент-Истанбул” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаролар шубҳа остига олиниб, тегишли тартибда текширилди.

Унга кўра, ушбу фуқаролар томонидан жами 427 млн 260 минг сўмлик, оғирлиги 427, 26 грамм бўлган заргарлик буюмларининг ярим-тайёр экани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги 104-сон Фармонига мувофиқ, Асиллик инспекциясининг хулосаси бўлмаган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ман этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!