Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик ва зилзилага тайёргарлик кўриш ишлари кучайтирилади

Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик ва зилзилага тайёргарлик кўриш ишлари кучайтирилади

Президент бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, сейсмик хавф мониторинги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан:

➖ 1 июндан бошлаб сейсмик фаол зоналарда МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан, сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади;

➖ 1 июлдан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III — IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш мажбурий бўлади;

➖ 1 июндан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III — IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади;

➖ 1 июлга қадар техник ҳолати қониқарсиз деб топилган мавжуд бино ва иншоотларни «компенсацион инъекция технологияси орқали мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш» услуби орқали қайта тиклаш ишлари эксперимент тариқасида амалга оширилади;

➖ 1 июндан Ўзбекистонда бўлиб ўтган зилзилалар мониторинги, уларнинг илмий таҳлили ва фаол тектоник ер ёриқларининг ҳаракатлари орқали яқин келажакда кутилаётган кучли зилзила хавфи бор ҳудудларни аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади;

➖ 1 майдан бошлаб Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳлари тузила бошлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!