Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилгани очиқланди. Шаҳар ҳудудларда никоҳ сони қишлоқ жойларга нисбатан кўп.
Статистика агентлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳлар сонини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 80,8 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича:
шаҳар жойларда – 41,0 минг;
қишлоқ жойларда – 39,8 минг.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).