Ўзбекистонда нечта одам коронавирусга текширилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда нечта одам коронавирусга текширилгани маълум бўлди

Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Ўзбекистонда нечта одам коронавирусга текширилди?

❗️2020 йил 7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 61 666 нафар киши коронавирусга тест текширувидан ўтказилди.

❓Карантин бўлишига қарамай, фаолиятини тўхтатмаган айрим корхоналар ўз ишчиларини, 30-40 кишини автобусларда ташимоқда. Уларнинг орасида кимдир касалланиб қолса, қолганларнинг ҳолига ким жавоб беради?

❗️Карантин даврида Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган барча корхоналар ўз фаолиятларини тўхтатган. Автобусларда белгиланган миқдордаги инсонларнинг ташилиши ИИБ йўл патрул хизматлари томонидан назоратга олинган.

✔️ Шунингдек, бугунги кунда карантин даврида ишлашга мажбур бўлган идора ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари махсус автобуслардан фойдаланган ҳолда ташилмоқда. Ушбу автобуслар дезинфекция қилинганлиги, одамлар сони белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги ва барчаси маскалар таққан ҳолда бўлиши назоратга олинган.

? Масаланинг муҳим жиҳати — ушбу шахсларнинг барчаси кун давомида назоратда бўлади, уларнинг тана ҳарорати ўлчанади, дока ниқоблардан фойдаланиб фаолият юритишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!