АҚШнинг Россиядаги элчихонаси заҳарланишнинг олдини олиш учун сув сифатини текширмоқда

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси заҳарланишнинг олдини олиш учун сув сифатини текширмоқда

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси дипломатик ваколатхона ҳудудига кирадиган сув сифатидан хавотирда.

Хабар қилинишича, элчихона дипломатик ваколатхона ҳудудига кирадиган сув сифатини баҳолашни буюрган.

“Бу Американинг «fdps.gov» давлат харидлари портали маълумотларидан маълум бўлди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 9 000 АҚШ доллари миқдоридаги тендер эълонномаси 2024 йил 8 апрель санасига тўғри келади. Харидлар базасига кўра, бундай лаборатория ишлари Москвада биринчи марта ўтказилмоқда. Нашрининг таъкидлашича, сув сифатини баҳолаш бўйича буюртма Америка матбуотида «Гавана синдроми»ни Россия разведкаси билан боғлаш фонида берилган. Кремль бу айбловларни асоссиз деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!