Япония бош вазири Франция, Парагвай ва Бразилияга ташриф буюради

Япония бош вазири Франция, Парагвай ва Бразилияга ташриф буюради

Япония бош вазири Фумио Кисида 1-6 май кунлари Франция, Парагвай ва Бразилияга ташриф буюради.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёшимаса Хаяши маълум қилди.

«Бош вазир Кисида 1-6 май кунлари Франция, Парагвай ва Бразилияга ташриф буюради. Бу йил Япония Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига (ИҲТТ) аъзо бўлганига 60 йил тўлди. Францияда Бош вазир Кисида ИҲТТ вазирлари йиғилишида иштирок этади. Бундан ташқари, [Франция президенти Эммануэл Макрон билан] олий даражадаги учрашув режалаштирилган, унда икки томонлама муносабатлар ва халқаро масалалар муҳокама қилинади».

Шундан сўнг Кисида Парагвай ва Бразилияга йўл олади. Бу унинг 2021 йилда бош вазир бўлганидан кейин ушбу мамлакатларга биринчи ташрифи бўлади. Бразилияда Япония ҳукумати раҳбари Г20 доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!