Шимолий Корея янги мудофаа заводида ишлаб чиқарилган RYAS'ни синовдан ўтказди

Шимолий Корея янги мудофаа заводида ишлаб чиқарилган RYAS'ни синовдан ўтказди

25 апрель куни Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) мудофаа саноатининг янги объектида ишлаб чиқарилган 240 миллиметрли ракета учириш тизимларини (RYAS) синовдан ўтказди.

Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, синовлар давомида ракеталарнинг парвоз хусусиятлари, аниқлиги ва бошқа параметрлари баҳоланган.

Тадбирда Ким Чен Ин ҳам иштирок этган. Унинг таъкидлашича, янги технологияларни ўз ичига олган 240 миллиметрли RYAS Корея халқ армиясининг «артиллерия қуролли кучларини мустаҳкамлашда стратегик ўзгаришларга ҳисса қўшади».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!