Ўзбекистонда лаборатория шароитида "оmikron" вирусини аниқлаш имкони борми?

Ўзбекистонда лаборатория шароитида "оmikron" вирусини аниқлаш имкони борми?

Мазкур саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан жавоб тақдим этилди.

"Ҳозир республикамизда SARS-CoV-2 учун ишлатилаётган ПЗР диагностикаси ушбу вариантни аниқлаши мумкин.

Касаллик белгилари мавжуд бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъий назар SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omikron) вируси тарқалган ҳудудларга бориб келган барча ҳамюртларимиздан олинган намуналарни танлаб олиш йўли орқали чуқурроқ ўрганиш орқали ушбу вирус ҳудудимизга кириб келган ёки кириб келмаганлигига баҳо бериш мумкин. Бу каби изланишларни фақат илмий мақсадда, эпидемик жараённи харакатлантирувчи кучга баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожлантириш вазирлиги лабораторияларида амалга ошириш мумкин" дейилади изоҳда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!