Ўзбекистонда карантин сабаб «ЗАГСдан ўтиш» вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда карантин сабаб «ЗАГСдан ўтиш» вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида никоҳни қайд этиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева АОКАда 29 март, якшанба куни, ўтказилган брифингда маълум қилди.

«ФҲДЁ органларида никоҳни қайд этиш карантин тугаганидан сўнг амалга оширилади. Фуқаролар ягона интерактив давлат хизматлари портали (‘my.gov.uz’) орқали никоҳни қайд этиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин», — деди Ўринбоева.

Адлия вазирлигининг таъкидлашича, никоҳни қайд этиш аризаси қабул қилинган кундан бошлаб тўрт ой мобайнида никоҳ қайд этилиши мумкин.

«Бунда тиббий кўрикка берилган йўлланма асосидаги маълумотнома етарли бўлади. Маълумотноманинг амал қилиш муддати — 3 ой. Ўйлаймизки, савол эгаси ўтган яқин вақтда ариза берган, шундай бўлса, никоҳни қайд этиш билан боғлиқ ишларни карантиндан кейин ҳам амалга оширса бўлади», — дея қўшимча қилди у.

Алоҳида қайд этилишича, ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина — туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш учун — ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!