Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совийди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

19-20 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир қорга айланади.

21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди. Республика бўйича қор ёғади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

23 январда ҳаво жуда совуқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!