Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлиги авиация соҳасида яқин ҳамкорлик арафасида турибди

Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлиги авиация соҳасида яқин ҳамкорлик арафасида турибди

Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртига Тожикистон мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий институт авиация факультети бошлиғи полковник Саломотшозода Восиф Саломатшо бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Делегация аъзолари Ўзбекистон олий ҳавбий авиация билим юртида таҳсил олаётган курсантлар учун яратилган кенг имкониятлар билан яқиндан танишди. Мазкур даргоҳда тайёрланадиган ҳарбий учувчиларнинг замонавий жиҳозлар билан таминланган ўқув хоналари, уларнинг яшаш шароити қўшни давлат вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

– Фойдаланишга топширилганига ҳали кўп бўлмаган, замонавий қиёфа касб этган Ўзбекистон олий ҳавбий авиация билим юрти тожикистонлик ҳамкасбларимизда катта таассурот қолдирди, – дейди билим юрти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Жамол Рўзиев. – Айниқса, курсантларнинг парвозлар олдидан кўраётган қизғин тайёргарликлари уларнинг таассуротини янада бойитди.

Курсантларнинг парвозолди машқлари ўтказиладиган замонавий тренажёр меҳмонларда улкан таассурот қолдириш билан бирга, бўлажак ўзбек учувчиларининг машғулотлардаги фаоллиги, билим ва кўникмаси тожикистонлик ҳарбий делегация аъзоларини лол қолдирди, десак муболаға бўлмайди.

Меҳмонлар билим юрти фаолияти билан ташишар экан, ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди ҳамда бу ердаги замонавий шароитлар, халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган ишлар, умуман курсантларнинг ўқув жараёнларини юқори баҳолашди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!