Ўзбекистон—Туркманистон савдо зонаси 2025 йилда ишга туширилади

Ўзбекистон—Туркманистон савдо зонаси 2025 йилда ишга туширилади

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Акмалжон Қўчқоров Тошўғуз вилоят ҳокими Солтанмират Солтанмирадов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Мулоқот чоғида Хоразм ва Тошўғуз вилоятлари ўртасида чегара савдо зонаси – савдо марказининг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмининг ўсишига, шунингдек, чегара ҳудудлари аҳолисининг фаровонлигини оширишга хизмат қилиши эътироф этилган.

Таъкидланишича, Тошўғуз вилоятидаги Туркманистон—Ўзбекистон чегара зонасида савдо марказини қуриш бўйича қурилиш ишлари 2023 йил июль ойида бошланган, объектни ишга тушириш 2025 йил июль ойига режалаштирилган.

Трансчегаравий савдо зоналарининг ишга туширилиши Хоразм ва Тошўғуз вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, аҳоли фаровонлигини ошириш учун янги имкониятлар очади”, – деб ёзади Туркманистон ОАВлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!