Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Чили элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Чили элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 24 апрель куни Чилининг мамлакатимиздаги янги элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Эскобардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларни фаоллаштириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, парламентлараро мулоқот, қўшма савдо комиссиялари ва ҳамкорликнинг бошқа янги шаклларини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Чили ўртасида дипломатик муносабатлар бундан қарийб 30 йил аввал – 1994 йил 15 сентябрда ўрнатилган. Чилининг янги элчиси Эдуардо Эскобар 64 ёшда ва у тажрибали дипломат саналади. Янги элчи ўз мамлакатидаги ТИВ марказий аппаратида ва Чилининг Исроил, Кот-д`Ивуар, Аргентина, Канада, АҚШ, Австралия, Эквадор, Иордания ва Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган. 2021 йил май ойидан буён Россиядаги элчи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. У инглиз, испан ва француз тилларини мукаммал билади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!