Ўзбекистон Президенти Қорақалпоғистонда 2 шамол электр станцияси қурилишига старт берди

Ўзбекистон Президенти Қорақалпоғистонда 2 шамол электр станцияси қурилишига старт берди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шамол электр станциялари ва саноат корхоналарини ишга тушириш маросимида иштирок этди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қорақалпоғистонда шамол электр станциялари ва саноат корхоналари қурилиши бошланиб, савдо мажмуалари фойдаланишга топширилди.

Сўнгги йилларда 2 миллиард долларлик инвестициялар ҳисобидан қуввати 2,6 ГВт бўлган 10 та қуёш ва шамол станцияси фойдаланишга топширилди. Йил охирига қадар тармоққа қўшимча 1,5 ГВт қувват уланади ва «яшил» энергия улуши 15 фоизга етказилади.

Бундан ташқари, умумий қиймати 19 миллиард доллар ва 18,6 гигаватт бўлган 32 та «яшил» лойиҳа амалга оширилади.

Президент бу соҳада, Қорақалпоғистоннинг ўрни катта эканини таъкидлади. Илмий-тадқиқот институтларининг ҳисоб-китобларига кўра, Қорақалпоғистон 680 ГВт қуёш ва 120 ГВт шамол энергияси салоҳиятига эга.

Ҳабар қилинишича 2030 йилгача Қорақалпоғистонда 11 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан умумий қуввати 10,3 ГВт бўлган 10 та йирик шамол электр станциясини қуриш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 35 миллиард киловатт-соат яшил энергия ишлаб чиқарилади.

Электр энергиясини узатишда барқарорликни таъминлаш учун Қўнғирот, Беруний ва Қораузёқ туманларида умумий қуввати 400 МВт бўлган учта электр сақлаш тизими қурилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!