Ўзбекистон Бельгия олий таълим муассасалари билан илмий-академик алоқаларни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Бельгия олий таълим муассасалари билан илмий-академик алоқаларни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фазилов Бельгиянинг Монс университети ректори Филипп Дюбуа билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида элчи мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан олий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди. Чет тилларнинг тажрибали ва малакали ўқитувчиларини тайёрлашга эътибор қаратилди.

Томонлар Монс университети ва Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда республиканинг бошқа олий ўқув юртлари ўртасида оғзаки ва ёзма таржима, юриспруденция, ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда академик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Икки мамлакат олий ўқув юртлари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида қўшма академик алмашинув дастурларини амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!