Ўзбек ўқувчилари Россияда ғолиб бўлди

Ўзбек ўқувчилари Россияда ғолиб бўлди

2021 йил 25 март куни Россия давлатида ўтказилган «ДЕТАЛЬКА-2020» рақамли технологиялар, таълим роботлари ва неротехнологиялар олтинчи халқаро танловида 10 нафар ўзбекистонлик ўқувчи ғолиб бўлди.

Маълум қилинишича, онлайн тарзда ўтказилган халқаро танловда 25 та давлатдан жами 437 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган бўлиб, халқаро танлов 3 та ёш тоифасида ва «Энг яхши муҳандислик ечими», «Энг яхши технологик лойиҳа» йўналишларида ўтказилган.

Халқаро танловда Ўзбекистон шарафини 10 нафар «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак аъзоларидан иборат жамоаси иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!