Ўзбек олимлари қурғоқчилик ва тупроқ шўрланишига чидамли янги турдаги буғдой навини яратишди

Ўзбек олимлари қурғоқчилик ва тупроқ шўрланишига чидамли янги турдаги буғдой навини яратишди

Фанлар Академияси матбуот хизматига кўра, Сирдарё вилояти Боёвут туманида янги юмшоқ турдаги ''Пахлавон'' навли буғдой уруғи синовдан ўтказилди.

Буғдой ўсимлиги табиий шароитга тез мослашди. Ҳосилдорлик яхши олинди. Гектарига 55 центнер. Ўсимлик баландлиги 100-110 смни ташкил этади. Ҳозирда ҳудуд учун 280 тонна супер элита уруғи экилиб, 2021-2022 йил буғдой мавсумида ундан яхшигина ҳосил олиш кутилмоқда.

Қизиқ томони, буғдойнинг янги ''Пахлавон'' нави турли хил занг касаллаклари, тупроқ шўрланиши, сувсизликка чидамли ва жойнинг рельефига тез мослашиб кетади. Сомони юмшоқ, чорва учун озуқабоп...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!