«Ўзавтосаноат» АЖ 32та автосалондаги ўз улушларини сотувга қўйди (рўйхат)

«Ўзавтосаноат» АЖ 32та автосалондаги ўз улушларини сотувга қўйди (рўйхат)

Ўзавтосаноат АЖ 32та автосалондаги 10дан 97,28 фоизгача бўлган устав фондларидаги ўз улушларини сотувга қўйди.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу қарор хусусий дилерлик корхоналари сонини кўпайтириш мақсадида қабул қилинган.

Савдоларга автомобиллар сотувининг шаффоф тизимлари ривожига ва уларга сотувдан кейин хизмат кўрсатишга инвестиция киритиш истагида бўлган хусусий инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар) таклиф этилади.

Аукцион савдолари ташкилотчиси Respublika mulk markazi АЖ. Савдолар 2019 йил 21 январда ўтказилади

Савдоларда қатнашиш учун дилерлик корхонаси устав капиталидаги улуш бошланғич қийматининг 15 фоизини ўтказиш талаб этилади.

Ташкилотчилари билан боғланиш: Тошкент ш., Олмазор тумани, Қорақамиш-1 кўч., 1а- уй, тел.: (71) 228-79-52, (90) 977-82-55)

Қуйида улушлари сотувга қўйилган дилерлик корхоналари номлари ва уларнинг бошланғич нархлари билан танишишингиз мумкин:


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!