UzAuto Motors рекорд даражада фойда олди

UzAuto Motors рекорд даражада фойда олди

UzAuto Motors 2024 йил биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботини тақдим қилинди. Компания фойдаси бу даврда рекорд кўрсатди — 1,9 трлн сўм. Ўсиш кўрсаткичи 65 фоиздан юқори.

Ҳисоблаб чиқаришларича UzAuto қуйидаги кўринишда фойда олмоқда:

— дақиқасига 7,3 млн
— соатига 436,7 млн
— кунига 10,4 млрд
— ойига 318,8 млрд сўм.

1,9 трлн сўмлик соф фойда кўрсаткичига компания 2023 йилда 9 ойда эришган эди . Бу сафар 6 ой кифоя қилди. Компания шунингдек, 281,8 млрд сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!