"UzAuto Motors" автомобиль учун тўловни комиссиясиз — 0%да амалга ошириш бўйича муҳим маълумотни тақдим этди

"UzAuto Motors" автомобиль учун тўловни комиссиясиз — 0%да амалга ошириш бўйича муҳим маълумотни тақдим этди

"UzAuto Motors" компанияси SAP тизимида MUNIS билан боғловчи тизимни ишга туширган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эндиликда, автомобиль учун тўловингиз аниқ кўринишда, мутлақо хатоларсиз компания ҳисоб рақамига тушиши кафолатланади. Бунинг учун сиздан фақатгина MUNIS тизими орқали тўловларни амалга оширишингизни сўраймиз.

Қуйида келтирилган банклар рўйхати Сизга автомобиль учун тўловларни комиссия ҳақи олинмай ўтказиш имкониятини яратиб беради.

1."Асакабанк" АЖ

2. "Капиталбанк" АТБ

3. "ИнфинБанк" АТБ

4. "Ипотека-банк" АТИБ

5. "Микрокредитбанк" АТБ

6. "Асиа Аллианcе банк" АТБ

7. "Турон банк" АТБ

8. "Трастбанк" ХАБ

9. "Миллий банк" АЖ

10. "Ҳамкор банк" АТБ

11. "Ориент финанс" ХАТБ

12. "Туркистон" ХАТБ

13. "Тенге банк" АТБ

14. "Универсал банк" АТБ

15. "Зираат Банк Узбекистан" АЖ

16. "Пойтахт банк" АЖ

17. "Давр банк" ХАТБ

Бундан ташқари, тижорат банк ва бошқа мобил иловалар орқали ҳам автомобиль учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Маълумот учун: MUNIS тизими орқали автомобилга тўловни КОМИССИЯСИЗ амалга ошириш мумкин!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!