Исроил ҳукумати Қатарнинг Al-Jazеera телеканалини мамлакат ҳудудида кўрсатишни тақиқлади

Исроил ҳукумати Қатарнинг Al-Jazеera телеканалини мамлакат ҳудудида кўрсатишни тақиқлади

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Хда Вазирлар Маҳкамаси Қатарнинг Al-Jazеera телеканалининг Исроилда фаолиятини тақиқлаш учун бир овоздан овоз бергани ҳақида хабар берди. Алоқа вазири Шломо Кархи аллақачон тегишли буйруқни имзолаган.

ОАВ хабарларига кўра, бу «Al-Jazеera»нинг Исроилдаги ваколатхоналари ёпилиши, радиоэшиттириш ускуналари мусодара қилиниши, канал кабель ва сунъий йўлдош телевидениеси провайдерлари дастурларидан олиб ташланиши ва веб-сайти блокланишини англатиши мумкин.

Бу қарор Исроил парламенти Ғазо секторидаги уруш даврида миллий хавфсизликка таҳдид деб ҳисобланган хорижий телерадиокомпанияларни мамлакатда вақтинча ёпишга рухсат берувчи қонунни қабул қилганидан кейин мумкин бўлди.

Al-Jazеera телеканали араб-исроил ҳарбий можаросини фаол ёритиб, биринчи навбатда Фаластин томонининг баёнотлари ва позициясини эфирга узатади.

Ғазо секторидаги уруш чоғида Нетаняху телерадиокомпанияни «Исроил хавфсизлигига зарар етказиш, 7-октабрдаги қирғинда фаол иштирок этиш ва исроиллик аскарларга нисбатан нафрат уйғотиш»да айблади.

Қатарда жойлашган телеканалнинг ўзи Нетаняхунинг айбловларини «хавфли ва кулгили ёлғон» деб атади. «Al-Jazеera»нинг жавобида бу «каналга қарши қўзғатувчи туҳмат» ва Исроилнинг сўнгги чоралари «каналнинг овозини ўчиришга қаратилган бир қатор тизимли ҳужумларнинг бир қисми» экани айтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!