Қозоғистонлик 64 ёшли эркак велосипедда Парижга йўл олди

Қозоғистонлик 64 ёшли эркак велосипедда Парижга йўл олди

Манғистау вилоятида истиқомат қилувчи Раббим Борашев 26 июлдан 11 августга қадар Парижда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларига велосипедда жўнаб кетди.

Раббим Борашев – Бейнеу туманида туғилган. 64 ёшда. Пенсия ёшига қадар қурилиш соҳасида ишлаган. Охирги йилларда велоспортга қизиқиб қолган ва ҳаттоки бир нечта велопойгаларда қатнашган.

Унинг сўзларига кўра, Парижга велосипедда бориш учун алоҳида тайёргарлик керак. Режага кўра, у 7 та давлат ҳудудини кесиб ўтади ва 5 минг километр масофани босиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!