Қатар Хамас етакчиларига яшаш учун бошқа жой топишни таклиф қилди

Қатар Хамас етакчиларига яшаш учун бошқа жой топишни таклиф қилди

Қатар АҚШ талабини бажаришга ва зарурат туғилганда Фаластиннинг ҲАМАС террорчилик гуруҳи етакчиларини мамлакатдан чиқариб юборишга тайёр. Бу ҳақда The Times of Israel манбаларига таяниб хабар берди.

The Washington Post газетасининг ёзишича, апрель ойида АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Қатар раҳбарияти билан суҳбатда, агар гуруҳ билан келишув бўйича таклифларни рад этишда давом этса, ХАМАС раҳбариятини чиқариб юбориш зарурлигини айтган.

The Times of Israelнинг қайд этишича, агар ХАМАС томонлар Қоҳирада муҳокама қилиши режалаштирилган келишувни яна бир бор рад этса, Вашингтон тегишли илтимос билан Қатарга мурожаат қилиши мумкин. Washington Post манбасининг аниқлик киритишича, Қатар ҳукумати аллақачон Фаластин гуруҳи вакилларига яшаш учун янги жой танлашни олдиндан маслаҳат берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!