Ғазо чегарасида 10 нафар Исроил аскари яраланди

Ғазо чегарасида 10 нафар Исроил аскари яраланди

Ғазо секторидан ўлканинг жанубидаги Керем Абу Салим ҳудудидаги Исроил ҳарбий постига отилган ракета натижасида 3 нафари оғир яраланган 10 аскар тан жароҳати олди.

Исроил давлат телевидениеси КАН маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийларининг ракета отиши натижасида 10 киши жароҳатланган.

Исроил армияси матбуот хизмати ҳужум билан боғлиқ баёнотда, Рафаҳ чегара дарвозаси ҳудудидан Керем Абу Салим ҳудуди томон 10 га яқин ракета отилганини билдирди.

Ҳужум туфайли Керем Абу Салим чегара пункти инсонпарварлик ёрдам юк машиналарининг Ғазога ўтиши учун ёпиқ.

Гувоҳларнинг қайд этишича, Исроил самолётлари сўз юритилаётган воқеадан сўнг Рафаҳ шаҳри атрофидаги қишлоқ хўжалиги ҳудудларига ҳужум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!