Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги даромадга икки томонлама солиқ солиш бекор қилинди

Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги даромадга икки томонлама солиқ солиш бекор қилинди

Озарбайжон ва Туркия ўртасида даромадга икки марта солиқ солиш бекор қилинди. Тегишли қонун Озарбайжон президенти сайтида эълон қилинди.

«Озарбайжон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бекор қилиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида»ги Битимни тасдиқлаш ҳақида”ги қонун Озарбайжон Президенти томонидан тасдиқланди.

Аввалроқ, 19 февраль куни Анқара шаҳрида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн иштирокида бир қатор Озарбайжон-Туркия ҳужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

«Озарбайжон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида»ги Битим”ни Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Микоил Жабборов ҳамда Ғазначилик ва молия вазири имзоладилар.

Бундан ташқари, Алиев 19 февраль куни ҳам имзоланган «Озарбайжон Республикаси ҳукумати ва Туркия Республикаси ҳукумати ўртасида ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим»ни тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!