Ўзбекистон делегацияси ИҲТ саммитида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ саммитида иштирок этмоқда

Гамбия Республикаси пойтахти Банжул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммити бўлиб ўтмоқда.

Саммитда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Ташриф доирасида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Гамбия Республикаси Парламенти Спикери ўринбосари Сиди Нжие билан учрашди.

Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилиб, конструктив руҳдаги мулоқотни йўлга қўйиш, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Делегациянинг ташрифи давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!