ЙПХ инспекторларининг тўхташ ишорасига буйсунмаган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди

ЙПХ инспекторларининг тўхташ ишорасига буйсунмаган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда давлат рақам белгиси 01 Ҳ 828 ҲБ бўлган Malibu 2 русумли автомашина ҳайдовчиси Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига буйсунмасдан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими томонидан суриштирув олиб борилиб, ҳайдовчи 1993 йилда туғилган С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 194-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди ва ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!