Профессионал бокс: Олимжон Назаров рақибини нокаут қилди, Исмоилов жангида эса дуранг

Профессионал бокс: Олимжон Назаров рақибини нокаут қилди, Исмоилов жангида эса дуранг

Корея Республикасининг Гоҳёнг шаҳридаги "Paryeong Gymnasium" мажмуасида навбатдаги профессионал бокс якунига етди.

"Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган ушбу проф бокс оқшомида икки чарм қўлқоп устамиз Олимжон Назаров ва Абдурасул Исмоилов ҳам рингга кўтарилди. Енгил вазн тоифасидаги Абдурасул Исмоилов (11-2-1)га филиппинлик 26 ёшли Ал Тоёгон (14-9-3) рақиблик қилди. Саккиз раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг қарори билан дуранг натижа қайд этилди.

Ўта енгил вазн тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (31-5-0) эса таиландлик Саравут Жиамтонг (11-5-0) билан тўқнаш келди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг ўта енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO International камари учун кечди. Жангнинг учинчи раундида Назаров рақибини нокаутга учратиб, ўз камарлари сонини 2 тага етказиб олди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!