Си Цзиньпин Парижга беш йил ичида биринчи марта давлат ташрифи билан келди – аввалроқ Хитой оммавий ахборот воситаларида Франция Украинага ўз қўшинларини юборгани ҳақида хабар пайдо бўлган эди.
Хитой Халқ Республикаси раҳбари узоқ вақтдан бери биринчи марта Францияга келди ва у ерда президент Макрон ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан учрашади. Музокаралар чоғида Украина ва Европа Иттифоқи ҳамда Хитой ўртасидаги савдо мавзулари кўриб чиқилади, деб хабар беради Reuters. Бугун эрталаб Макрон Си Цзиньпин билан сулҳ жорий этиш ва 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларигача бўлган барча жаҳон миқёсидаги можароларни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишини айтди.
Қизиғи шундаки, улар билан сулҳ ғояларини амалга ошириш ҳақида гаплашадиган ХХР раҳбарининг камдан-кам ташрифи Франция ўз қўшинларини Украинага расман жўнатган пайтга тўғри келди. Бундан ташқари, бу ҳақда Хитой оммавий ахборот воситаларида маълумотлар пайдо бўлди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.