БАА Ғазога 400 тонна гуманитар ёрдам етказди

БАА Ғазога 400 тонна гуманитар ёрдам етказди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ғазо секторига Фаластин анклавидаги аҳолига гуманитар ёрдам сифатида 400 тонна озиқ-овқат етказиб берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Юк ташиш Американинг “American Near East Refugee Aid” нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди. Етказиб берилган гуманитар ёрдам партияси Ғазонинг шимолий қисми аҳолиси учун мўлжалланган бўлиб, 120 мингга яқин одамни озиқ-овқат билан таъминлайди.

Агентликка кўра, 2023 йилда Ғазода Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашувининг навбатдаги босқичи бошланганидан бери БАА Ғазога 31 минг тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами, жумладан, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берган. Бундан ташқари, БАА Ғазо секторида бешта автоматлаштирилган новвойхона қурди ва олтита тузсизлантириш заводини ўрнатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!