Украинлар Россияда, руслар эса Украинада олдинга силжимоқда: нималар бўляпти?

Украинлар Россияда, руслар эса Украинада олдинга силжимоқда: нималар бўляпти?

DeepState лойиҳаси таҳлилчилари 24 августга ўтар кечаси Украина ҳарбийлари Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги Суджа шаҳри шарқида муваффақият қозонганини маълум қилди. Шу билан бирга, руслар Донетск вилоятида олдинга силжиган.

«Украина мудофаа кучлари Суджадан шарқда муваффақият қозонди. Душман Новогродовка ва Гродовка яқинида (Донетск вилояти) олдинга силжиди», — дейилади DeepState нашрида.

Украина қуролли кучлари Россия қўшинларини Харков вилоятидан босқичма-босқич сиқиб чиқармоқда, деди президент Владимир Зеленский кечки видеомурожаатида.

«Мен Бош қўмондон Сирский билан Харков вилоятидаги жанглар юзасидан гаплашдим. Биз рус армиясини сиқиб чиқаряпмиз. Аста-секин. Босқинчи Харковни забт этмайди, у бутун Украинани забт этмайди», — деди президент Зеленский.

Украина президентининг эслатишича, Украина Қуролли кучлари май ойи бошидан бери русларнинг Харковга ҳужум қилиш уринишини қайтаришга муваффақ бўлган. Зеленский Харковни «қаҳрамон шаҳар, одамлар ва ҳаёт шаҳри» деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!