Украинага иккинчи кун кетма-кет ракета ҳужуми: Маълумотлар эълон қилинди

Украинага иккинчи кун кетма-кет ракета ҳужуми: Маълумотлар эълон қилинди

Россия ҳарбийлари кетма-кет иккинчи кун Украинага Шаҳед дронлари ва Кинжал ракеталари билан йирик ҳужум уюштирди.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати Россия ракетаси Кривой Рогдаги меҳмонхонада икки кишини ҳалок қилгани, беш кишини яралагани, яна икки кишини вайроналар остида қолдирган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Запорожьеда «Шаҳедлар» ҳужуми остида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Портлашлардан сўнг Киевнинг икки ҳудудида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, дронлар Запорожье шаҳри ва Запорожье вилоятига етти марта зарба берган. Портлаш тўлқини ва дрон қолдиқлари уйларга зарар етказган ва ёнғинлар қайд этилган. Бир кун ичида Россия қўшинлари Запороже вилоятидаги 14 та аҳоли пунктига 208 та зарба берди, деди Запорожье вилояти маъмуриятининг қонуний раҳбари Иван Федоров.

Украина қуролли кучлари вакиллари Россия Федерациясининг тунги ҳаво ҳужумлари оқибатлари ҳақида ҳозирча хабар бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!