Украинада уруш янада секинлашиши мумкин,- АҚШ разведкаси

Украинада уруш янада секинлашиши мумкин,- АҚШ разведкаси

АҚШ разведка ҳамжамияти Украинадаги жанговар ҳаракатлар суръати яқин ойларда секинлашишини кутмоқда, бироқ буни Украина кучлари томонидан қаршилик кўрсатиш иродасининг пасайиши белгиси сифатида кўрмайди,- деди АҚШ Миллий разведкаси директори Аврил Хейнс. Бу ҳақда у Калифорнияда бўлиб ўтадиган йиллик Рейган миллий мудофаа форумида маълум қилди.

Худди шу форумда Хейнс АҚШ разведкаси Хитойдан Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига ёрдам беришини кўрсатадиган ҳеч нарса кўрмаслигини айтди ва АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужумларга ишора қилиб, Россияни қасддан шафқатсизликда айблади. .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!